Янги қонун моҳияти нимада? Ёхуд жамиятда аҳоли осойишталиги ва қонун устуворлигини таъминлашда маҳалланинг роли катта

14:33 03 Март 2020 Сиёсат
919 0

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Давлатимиз раҳбари жорий йил 3 март куни мазкур Қонунни имзолади.

Таъкидлаш жоизки, жамиятда аҳоли осойишталиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катта. Юртимизнинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ бу ўзига хос институтининг мавқейини янада оширишда маҳалла тизими ходимлари фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Президентимизнинг тегишли Фармонини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу Қонун билан “22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни” этиб белгиланган.

Қонуннинг мақсади ва вазифаси маҳалла тизими ходимларини рағбатлантиришдан, уларнинг нуфузини оширишдан иборат. Бу эса жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантиришга эришилади.

Феруза ЭШМАТОВА,

Олий Мажлис Сенати

Хотин-қизлар ва гендер тенглик

масалалари қўмитаси раиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер