Янги Ўзбекистон фани ва таълимини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни
Иллюстратив фото
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Янги Ўзбекистон фани ва таълимини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзуида халқаро инновацион инсайтлар ҳафталиги бўлиб ўтди.
«Фан ва техника келажагини шакллантириш» шиори остида ўтказилган ушбу ҳафталикда таъкидланганидек, Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллиги муносабати билан юбилей тадбирларини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, Ёш олимлар халқаро конференцияси тадбирлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг ушбу конференциясига хорижлик ёш олимлар иштирок этди.
Тадбирга Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатларидан юздан ортиқ ёшлар онлайн тарзда қатнашиб, анжуман ишини кузатиб бориш билан бирга, маърузалар қилишди.
Хорижлик ёш олимлар Президентимизнинг мамлакатимиз ёш олимларига кўрсатаётган ғамхўрликлари, улар учун яратилаётган кўплаб шарт-шароитлардан руҳланиб, ушбу тажрибани ўз мамлакатларида қўллашларини таъкидлаб ўтдилар.
Айниқса, Президент қарорида Фанлар академияси юбилейи олдидан Ёш олимларнинг бу каби кенг камровли конференциясини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклиги сайловларида Ёш олимлар учун алоҳида жой ажратилишига ҳавас қилганлиги ва ушбу лойиҳани намуна сифатида ўз мамлакатида жорий этишлигини алоҳида таъкидладилар.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон фани ва таълими соҳасида ҳақиқий Учинчи Ренессанс пойдевори яратилиши бошланди, десак, муболаға эмас. Зеро, Президентимиз мамлакатнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Илм-фан ва академикларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпти. Фанлар академияси мавқеи қайта тикланди.
Анжуман якунида конференция резолюцияси қабул қилинди.
"Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг