«Янги Ўзбекистон» боғига туташ йўлнинг бир қисми 1 ойга ёпилди

10:26 09 Июль 2025 Жамият
199 0

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми бир ойга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, «Янги Ўзбекистон» боғи ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилмоқда ва қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 9 июлдан 9 августгача Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) боғга туташ қисмида автоуловлар ҳаракати тўхтатилади.

Ҳаракат «Янги Ўзбекистон» боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали Миллий боғ кўчасига йўналтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер