Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан автобуснинг экспрес йўналишлари вақтинчалик ҳаракатини бошлайди — «Тошшаҳартрансхизмат»
2023-2024 ўқув йили бошланиши муносабати билан жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошлаб қуйида келтирилган экспрес йўналишлари вақтинчалик ҳаракатини бошлайди:
— «ТашПТИ (СамПИ) - Буюк ипак Йўли метроси» М.Улуғбек шоҳ кўчаси орқали 5 дона;
— «ТТЗ АШБ - Буюк ипак Йўли метроси» М.Улуғбек шоҳ кўчаси орқали 5 дона;
— «ТТЗ АШБ - Буюк ипак Йўли метроси» Буюк ипак Йўли кўчаси орқали 5 дона катта ҳажмли МАН РР3 русумли туристик автобуслар аҳолига транспорт хизматларини кўрсатади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, йўналишнинг иш вақти соат эрталаб 7:30-9:30 гача ва кечки 16:30-20:00гача ташкил этилади. Йўналишларнинг йўл кира ҳақи 2000 сўм этиб белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг