Янги номиналдаги 50 минг сўмлик купюрада хатолик аниқланди

01:10 18 Декабрь 2021 Жамият
1757 0

Ўзбекистон Марказий банки 50 000 сўмлик янги купюраси расмидаги хатога муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, миллий валюта дизайнига бефарқ бўлмаганлар банкнотанинг юзида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси борлигини, бироқ мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилганини таъкидлаган.

 

 

Мутахассислар билан қайта текшириш натижасида, аслида намунанинг тасвири ва унинг номида техник хатолик борлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан, Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкноталар муомалага чиқарилгунга қадар унинг намунасида аниқланган техник хатоликни бартараф этишини маълум қилади.

Марказий банк банкноталар дизайнига бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер