Янги Наманган туманида янги ДХМ

16:39 14 Март 2022 Жамият
1023 0

Фото: Халқ сўзи

Наврўз байрами арафасида Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Давлати хизматлари агентлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси аъзолари, қатор элчихоналар масъуллари, БМТ Тараққиёт дастурининг республикамиздаги ваколатхонаси, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

Марказнинг 500 квадрат метрдан зиёд майдонга эга янги биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан барпо этилиб, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи, БМТТД қўшма лойиҳаси доирасида жиҳозланди. Бу ерда тартибни сақлаш ва навбатни бошқариш учун электрон тизим йўлга қўйилган. Шинам кутиш заллари, болалар майдончаси ва бошқа шарт-шароитлар аҳолига маъқул тушиши табиий. Марказда бир кунда ўртача 150-250 фуқарога 170 га яқин турда давлат хизматлари кўрсатиш имконияти мавжуд. Бинодан, шунингдек, адлия ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Янги Наманган тумани ўтган йили ташкил этилган бўлиб, унда 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер