Янги Миллий ўқув дастури аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

16:17 13 Ноябрь 2020 Жамият
38881 0

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов АОКА пресс-холида ўтган брифингда ушбу саволга жавоб қайтарди:

— Аввалги ўқув дастурлари мазмуни 90% назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилган.

Янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50% назария 50% амалиётдан иборат бўлади ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Ўқув дастурларида баҳолаш эса фақат эслаб қолган билимлар ҳажмини аниқлаган. Янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланади.

Фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имкони яратилади.

Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиралсимон тарзда ўқитилади. Яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер