Янги марказий қозонхона ишга туширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Асака туманида янги марказий қозонхона ишга туширилди. Бунинг натижасида 27 та кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи 1 минг 34 та хонадонни иссиқлик манбаи билан таъминлаш имконияти яратилди.

— Ҳудудлардаги инфратузилманинг яхшиланиши халқимизнинг турмуш шароитини тубдан ўзгартириб юборади, – дейди меҳнат фахрийси Абдураҳмон Исмоилов. — Оддий мисол, Асака туманидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини аксарият ҳолларда кўмир ёқилғиси билан иситарди. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мутлақо зид эканлигини ҳамма билади, бироқ, бошқа чора йўқ эди. Янги қозонхонанинг ишга туширилиши асакаликларга қулайлик яратиш билан бир қаторда қиш мавсумини хавфсиз ўтказишларига ҳам шароит яратди.

Қозонхонанинг фойдаланишга топширилиши туфайли манзилда жойлашган 4 та мактабгача таълим ташкилоти, битта мактаб, битта туғруқ комплекси ва 3 та ташкилот бинолари ҳам иссиқлик манбаига эга бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг