Янги корхонанинг тамал тоши қўйилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижонда Марказий Осиёдаги ягона “Faw” автомобиллари ишлаб чиқарувчи заводнинг 2-босқичи қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
— Хитойнинг “China FAW group co.LTD” компанияси ҳамда “Van universal motors” ҳамкорлигидаги ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларни ташкил этади, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Муслимбек Иброҳимбеков. — Завод қуриб битказилгач, юк ва йўловчи ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Мазкур лойиҳанинг иш туширилиши натижасида 1 минг 500 та янги иш яратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг