Янги корхоналар янги имконият эшикларини очди

16:00 14 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
743 0

Республикамизда хотин-қизлар бандлиги таъминлаш борасидаги ишлар кўлами кундан-кунга ортмоқда. Жумладан, Булоқбоши туманида ҳам "ATUS BONI« ҳамда »KULLA SAVDO LUXE" МЧЖларининг ташкил топиши натижасида 55 нафар опа-синглимиз доимий иш жойига эга бўлдилар.

— Корхонанинг «Тинчлик» маҳалласида барпо этилганлиги шу ҳудудда яшовчи хотин-қизлар учун бир қанча қулайликларни юзага келтирди, —дейди ушбу кўчада истиқомат қилувчи Фаридахон Шаробиддинова. —Ҳозирча иш ўрни чекланган, бироқ, янги имкониятлар яратилиши билан сафимиз янада ортишидан умидвормиз.

Ушбу корхонада бир йилда 1 миллион 50 минг дона кийим-кечаклар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер