Янги кўприк фойдаланишга топширилди

07:40 28 Ноябрь 2021 Жамият
860 0

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти Избоскан тумани Қораянтоқ ва Чўртонлиқ маҳаллалари ҳудудидаги Тентаксой устига янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Маълумотларга кўра, ҳудуддаги 9 минг нафар фуқаронинг уч асрлик орзуси бўлган мазкур кўприкнинг узунлиги 72 метр, эни эса 7,76 метрни ташкил этади. 80 тоннагача юк кўтариш қувватига эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 250 миллион сўмни ташкил этган кўприкни Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари бунёд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер