Янги йил байрамига муносиб совға бўлди
Шаҳрихон туманида 2-туғруқ мажмуаси биносининг фойдаланишга топширилиши Янги йил байрами олдидан муносиб совға бўлди. «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» МЧЖ томонидан 5 млрд. 587 млн. сўм маблағ эвазига бунёд этилган бинода барча шароитлар яратилган бўлиб, энг сўнгги тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди.

- Фарзандларимиз камолотига бўлган эътибор туғруқхонага бўлган эътибордан бошланади, - дейди меҳнат фахрийси Азизахон Холматова. –Боиси, бу ердаги қулай шароитда дунёга келган фарзандлар албатта, жисмонан бақувват ва ақлан теран шахслар бўлиб етишадилар. Шу нуқтаи назардан, ушбу мажмуани энг замонавий масканлардан бири, дейиш мумкин.
Туғруқ мажмуаси бир пайтда 75 нафар оналарга хизмат кўрсатади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг