Янги йил арафасида жаҳонободликларнинг эски муаммоси барҳам топмоқда

21:16 23 Декабрь 2022 Жамият
768 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Риштон туманида ўнлаб маҳаллалар бўйлаб Катта Фарғона канали оқиб ўтади. Туман марказига бориш, ҳудудлар ўртасидаги масофаларни қисқартириш, бошқача айтганда, одамларнинг узоғини яқин қилишда, табиийки, канал устига қурилган кўприклар қўл келади.

Туманнинг «Жаҳонобод» МФЙ аҳолиси кўп йиллар мобайнида канал устига қурилган ва ҳалигача фойдаланишда бўлган эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприк масаласида қийналар эди.

Маҳалла аҳли ушбу муаммо юзасидан Риштон туман ҳокими қабулида бўлиб, бу кўприкдан ёш болалар, кексалар, аёллар ўтишга мажбурлиги ва улар билан боғлиқ нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун кўприкни янгилаш зарурлигини айтишди. Мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар натижасида эски кўприк буткул бузиб ташланиб, ўрнига кенг ва мустаҳкам янги кўприк қуриш ишлари олиб бориляпти.

— Айни кунларда Жаҳонобод ва Сухобод маҳалласи аҳолисини туман маркази билан боғлаб турувчи Катта Фарғона канали устидаги мазкур кўприк қурилиши жадал давом этмоқда, — дейди «Жаҳонобод» МФЙ раиси Расулжон Иброҳимов. — Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 2,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер