Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

11:38 06 Июль 2025 Жамият
372 0

Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 7-9 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 7-8 июлда 18-23 даража, 9 июлда 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 7 июлда кечаси 25-30 даража, кундузи 35-40 даража, 8 июлда кечаси 25-30 даража, кундузи 34-39 даража, 9 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 7 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража, 8 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража, 9 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 7-8 июлда 25-30 даража, 9 июлда 23-28 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 7 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража, 8 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 33-38 даража, 9 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-8 июлда 17-22 даража, 9 июлда 15-20 даража, кундузи 7 июлда 28-33 даража, 8-9 июлда 25-30 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер