Янги Дархондаги омборхонада кучли ёнғин келиб чиқди
24 август куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон кўчасида жойлашган омборхонада кучли ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар ФВБнинг маълум қилишича, айни вақтда ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият назорат остида эканлиги айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник С.Зупаров ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ходимлари, ҳамкорликдаги хизматлар етиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг