Янги автомашинанинг бўёқлари кўчиб тушса...

12:13 26 Август 2019 Жамият
1185 0

Иллюстратив фото

Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳри “Умид” қўрғонида яшовчи Ҳусниддин Саидов ёзма мурожаат қилиб, унда GM OOO “Навоийавтотеххизмат” дан шартнома асосида 64 662 000 сўмга сотиб олган SPARK автомашинасининг бўёқлари 3 ой муддат ичида кўчиб тушаётганидан норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Ушбу мурожаат федерация ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва Ҳусниддин Саидовнинг шикояти асосли эканлиги кузатилиб, мутахассис хулосаси олинди.

Истеъмолчи мурожаатида қайд этганидек автомашинанинг устки қисми ранглари бошқа қисмлардан ажралган ҳолда сезиларли даражада ранги кўчиб тушганлиги аниқланди. Ушбу муаммо юзасидан GM OOO “Навоийавтотеххизмат” раҳбариятига истеъмолчининг ҳуқуқлари ва таъминотчининг мажбуриятлари тушунтирилди.

Шундан сўнг Ҳусниддин Саидовнинг СПАРК автомашинаси ишлаб чиқарувчи томонидан қайта рангланиб, нуқсонлари бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер