Янги автобуслар олиб келинди
Фото: “Халқ сўзи”
Самарқанд шаҳрида йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида Янги йил байрами арафасида “Дилшодтранссервис” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасининг CRRC заводида ишлаб чиқарилган 10 та янги автобус олиб келинди.

Замонавий талаблар асосида жиҳозланган мазкур автобуслар эндиликда Самарқанд шаҳар жамоат транспортининг янги йўналишлар тармоғида белгиланган йўналишларга чиқарилади. “Дилшодтранссервис” МЧЖ раҳбариятининг маълум қилишича, ушбу русумдаги автобуслардан яна 20 та олиб келиниши кўзда тутилган.

Аввалроқ “Maroqand trans 777” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасининг “King Long” автозаводи билан 80 дона автобус сотиб олиш бўйича келишувга эришилиб, ушбу автобусларнинг дастлабки 20 таси Самарқанд шаҳрига олиб келинган эди. Улар бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги ички йўналишларда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг