«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилоти ходимлари 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама олади
«Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, 2026–2028 йилларда:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият олиб борувчи «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилади;
- «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилоти раҳбар, педагог бошқа ходимларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама жорий этилади;
- янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига, биринчи навбатда, олий маълумотли тарбиячилар ишга қабул қилинади. Бунда тарбиячилар танлов асосида саралаб олинади.
- ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5 кун боғчада ва 1 кун олийгоҳда ўқитиладиган дуал таълим 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг