«Янги Андижон» шаҳрининг 5 та пунктида сейсмометрик станциялар ўрнатилди
«Янги Андижон» шаҳри ҳудудини сейсмиклигини баҳолаш мақсадида 5 та пунктда сейсмометрик станциялар ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълум қилди.
Ҳозирда бу сейсмик станциялар тадқиқот майдони ва унинг атрофидаги ҳудудларда содир бўлаётган зилзилаларни қайд этиб, қурилиш майдонининг сейсмик фаоллигини тахлил қилишда тадқиқ этилмоқда.
Шунингдек, 332 та пунктда сейсморазведка ва 80 та пунктда электроразведка дала ишлари олиб борилди. Ҳозирги кунда ўрганилаётган ҳудуднинг 200 та пункда микросейсмик тўлқинлар қайд қилинган бўлиб, олинган маълумотлар натижасига кўра ҳар бир пунктда сейсмик жадаллик баҳолаш тадқиқотлари олиб борилмоқда.
Илмий тадқиқотлар натижасида яратиладиган сейсмик микрорайонлаштириш харита «Янги Андижон» шаҳри ҳудудида сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш-қурилиш ишларига асос сифатида хизмат қилади.
Маълумот ўрнида: Янги шаҳар бош режасига кўра 4 минг га адирликлар устида 411 минг аҳоли яшаши кўзда тутилган, 1439 га майдонда кўп қаватли турар-жой массивлари, савдо масканлари ва кичик саноат зоналари, 1820 га майдонда яшил ҳудудлар, 223 га майдонда эса хизмат кўрсатиш жойлари бунёд этилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг