Янги агрономларни тайёрлаш жамғармаси ташкил этилади

11:30 13 Апрель 2026 Ҳужжатлар
295 0

Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан:

Университет томонидан белгиланадиган мос таълим йўналишларининг ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда:

— 1-курс битирувчиларига «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси;

— 2-курс битирувчиларига («A», «B», «C» ва «D» тоифасидаги тракторчи-машинист гувоҳномаси мавжуд) «E» ва «F» тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси белгиланган тартибда берилади.

Университет ҳузурида Янги агрономларни тайёрлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.

Ёшлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши томонидан «Ёш фермерлар савдо мактаби» лойиҳаси амалга оширилади.

Университет талабаларини аграр соҳада амалий билимларга эга бўлган мутахассис сифатида тайёрлаш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «келажак фермерлари» ташаббуси жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер