Янада тез тарқалмоқда! Яна уч давлатда коронавируснинг янги тури қайд этилди

00:54 21 Декабрь 2020 Дунё
1732 0

Аввал Буюк Британияда, сўнг Нидерландия, Дания ва Австралияда коронавируснинг янги тури қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури аввалгисидан кўра тезроқ тарқалмоқда. 

Голландия ҳукумати яқин кунларда Европа Иттифоқининг бошқа аъзо давлатлари билан янги штаммнинг тарқалишини ўрганиш бўйича ишларни бошланишини маълум қилди. Бундан ташқари, мамлакат 1 январгача Буюк Британия билан рейсларни бекор қилди.

Декабрь ойи бошида ЖССТ Буюк Британияда қайд этилган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси хавфини баҳолади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу янада юқумли, аммо касалликнинг хавф даражасини ўзгармаган.

14 декабрь куни Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги тури қайд этилгани, у тезроқ тарқалаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вирус одамдан одамга юқиши осон.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер