Яна тўрт давлат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиши кутилмоқда

11:39 29 Май 2024 Дунё
389 0

Фото: AP

Бельгия, Люксембург, Португалия ва Словения тез орада Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиши мумкин. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Новфалга айтиб ўтди.

«Ҳатто АҚШ университетларида ҳам Исроилни айблай бошлаган. Тель-Авивда ҳам катта хатолар бор. Ҳозир урушнинг саккизинчи ойи кетмоқда. Мамлакатдаги икки фуқароликка эга инсонлар Исроилни тарк этмоқда. Сабаби улар бундай урушга ўрганмаган», — дейди дипломат

Аввалроқ Ирландия, Испания ва Норвегия ҳукумати Фаластин давлатлигини тан олиш ҳақидаги қарорини эълон қилган эди. Ушбу қарор 28 майдан кучга кирди. Ўтган ҳафта бунга жавобан Исроил ТИВ раҳбари маслаҳатлашувлар учун Дублин, Мадрид ва Ослодаги элчиларни чақириб олишини маълум қилган. Шу билан биргаликда Ирландия, Испания ва Норвегиянинг Исроилдаги дипломатик элчилари Исроил ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер