Яна бир мамлакат коронавирус устидан ғалаба қозонди

12:42 15 Май 2020 Дунё
1283 0

Фото: lenta.ru

Маврикияда 17 кун давомида бирорта ҳам коронавирус билан касалланган бемор аниқланмади. Бу эса мамлакат касалликни таслим қилганини англатади, дея хабар бермоқда The Jakarta Post.

“Биз халқимиз билан биргаликда бу курашда ғолиб чиқдик”, — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Кайлеш Ягутпала. Маврикияда касалликка қарши кураш вақтида ўта қатъий карантин ҳолати жорий этилган бўлиб, чегаралар ёпилди ва ҳатто супермаркетлар ҳам ишламади.

Гарчи касаллик йўқолган бўлса ҳам мамлакат қатъий чеклаш қоидаларидан воз кечмоқчи эмас. Жамоат жойлари, соҳил бўйи ва мактаблар ёпиқлигича қолади.

Маврикияда умумий ҳисобда 332 кишида касаллик аниқланган бўлиб, 10 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган ва қолган барча тузалиб кетган. Аввалроқ, Таиландда ҳам коронавирус чекингани нихабар қилган эдик. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер