Яна бир ҳуқуқбузарлик бўйича маълумот берганлар рағбатлантирилади

05:49 09 Апрель 2022 Жамият
1081 0

Фото: Иллюстратив фото

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг (270 минг сўм) миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Қайд этилишича, фото ва видеоматериалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.

Материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

— содир этилган ҳуқуқбузарлик;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

— маданий мерос объектининг номи (тегишли ҳуқуқбузарлик бўйича);

— ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

Рағбатлантириш:

— ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;

— ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан кейин келиб тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер