Яна 5 та МТТ болажонларга ўз эшикларини очди

18:44 09 Апрель 2022 Жамият
1356 0

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бир кунда 3 та ДМТТ фойдаланишда топширилди. Эндиликда 520 нафар болажонлар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.

Жумладан, Дўстлик тумани Наврўз маҳалласида 10-сон ДМТТ 140 ўринли, 3-сон ДМТТ 240 ўринли, 7-сон 140 ўринли ДМТТлар фойдаланишга топширилди.

Барча шароитларга эга, кенг ва ёруғ хоналар, спорт ва мусиқа заллари, инновацион таълим беришга ихтисослашган жиҳозлар эндиликда кичкинтойларимизнинг порлоқ истиқболи учун хизмат қилади.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманнинг чекка ҳудудида жойлашган Меҳробод маҳалласида 90 ўринли 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Ушбу ташкилот маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янгидан қурилди. Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида, ушбу ташкилотга ҳудуддаги 20 нафар педагог ва ишчи ходимлар ишга қабул қилиш кўзда тутилгани.

Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотида 3 та гуруҳ учун мўлжалланган, зарур мебеллар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, замонавий мусиқа зали, шинам ётоқхона ва барпо қилинган.

Меҳробод маҳалласида 327 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 120 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган. Шундан 90 нафари куни узайтирилган гуруҳда, қолган 30 нафари қисқа гуруҳларга қамраб олинади.

Шу билан бирга, Қумқўрғон туманининг Ҳуррият маҳалласида ҳам 140 ўринли 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам болажонларга ўз эшигини очди.

Ушбу давлат мактабгача таълим ташкилоти 1978 йил қурилган бўлиб, 2021 йилда "Обод қишлоқ" дастури асосида таъмирга тушиб, 1 млрд. 800 млн маблағ ҳисобидан капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Мактабгача таълим ташкилотида 6 та куни узайтирилган ва 2 та қисқа гуруҳ учун мўлжалланган, зарур мебеллар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, замонавий мусиқа зали, шинам ётоқхона, ошхона ва ёзги айвончалар барпо қилинган.

Ҳуррият маҳалласида 398 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 190 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган. Шундан 140 нафари куни узайтирилган гуруҳда, қолган 50 нафари қисқа гуруҳларга қамраб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер