Ялпи мажлисда қонун рад этилди
Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Сенаторлар “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунини рад этиш ҳақида қарор қабул қилишди.
Қонун Ўзбекистон Республикасида халқаро тижорат арбитраж судларининг фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиш, халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг асосий принципларини белгилашни назарда тутади. Шунингдек, қонунда хорижий инвесторлар, миллий компанияларни чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсад қилинган.
Сенаторлар кўзда тутилган масалалар қонун ҳужжатида етарли даражада асосланмаганини айтиб ўтишди.
Бириничидан, Қонуннинг 3-моддасида унинг қўлланилиш соҳаси белгиланган бўлсада, унда тижорат арбитражининг ҳалқаролиги тушунчаси ва тамойиллари очиб берилмаган.
Қонуннинг қўлланилиш соҳаси тегишлича ёритилмаганлиги оқибатида, Қонун матнида бошқача меъёр яратишга ҳаракат қилинган ва унда таркибий ҳамда мантиқий ҳатога йўл қўйилган.
Қонуннинг қўлланилиш соҳасини бафуржа изоҳлаш ўрнига белгиланган 6-моддасида ҳал қилиш учун халқаро тижорат арбитражига топширилиши мумкин бўлган низолар санаб ўтилган бўлиб, фикримизча, ушбу нормада халқаро тижорат арбитражи кўриб чиқиши мумкин бўлган низо предмети тўлиқ ёритилмаган.
Тижорат тусдаги муносабатлар кенг қамровли, шартномага асосланган ёки асосланмаган бўлиб, бундай муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни меъёрлар билан чеклаб бўлмайди.
Шунингдек, Қонун номи ва мазмун моҳиятида акс эттирилган “тижорат” тушунчаси жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий, оилавий ва меҳнат низоларини истисно этади.
Мазкур Қонун халқаро тижорат арбитражи жараёнини тартибга солади ва унда ташкилий шаклларга урғу бериш мақсадга мувофиқ эмас. Сабаби, бундай меъёрларни Қонунда акс эттирилиши “арбитраж ташкилоти” тушунчаси ёритилиши каби бир қатор ноаниқликлар туғдиради. Ваҳоланки, арбитражнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қоидалар унинг ички регламенти билан тартибга солиниши даркор.
Тақдим қилинган Қонун эса ушбу талабга ва қонунчилик техникасига жавоб бермайди, таъкидланди ялпи мажлисда.
Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг