Ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,7 фоизга ўсди
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,3 трлн. сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан таққослаганда 5,7 % га ўсди.
2022 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 24,9 млн. сўм (2 255 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 билан таққослаганда 3,5 % га ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг