Яккасаройда ёш йигитлар бошқарувидаги «Donel» русумли транспорт ҳамда скутер тўқнашди

17:07 03 Май 2025 Жамият
343 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида «Donel» русумли транспорт воситаси скутер мототранспорти билан тўқнашгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 04:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 8-А уй қаршисида ҳайдовчи 2006 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги «Donel» русумли транспорт воситаси ва 2007 йилда туғилган Ж.Қ. бошқарувидаги скутер мототранспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», — дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер