Яккасаройда маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолган 78 ёшли фуқаро ёнғин натижасида ҳалок бўлди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд қилинишича, 14 январ куни соат 03:10да, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси 30-уй 12-хонадонда уй жиҳозлари 2 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:33да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 78 ёшли эркак киши ҳалок бўлган.
Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг