Яккабоғлик тадбиркор иккинчи марта Президент совғаси — «Спарк» автомобилига сазовор бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Аёллар дафтари»ни юритиш, хотин-қизларнинг муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш, янги иш ўринлари яратиш жараёнида фаол иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва соҳа вакилларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси томонидан эълон қилинган «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси», «Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати» ҳамда «Энг намунали аёл иш берувчи» танловлари ғолиблари аниқланди.
Танловда яккабоғлик тадбиркор, «Сетора имкон плюс» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова «Энг намунали аёл иш берувчи» деб эътироф этилди ва Президент совғаси — “Spark” автомобилини қўлга киритди.
Наргиза Саломова «Ташаббус-2019» кўрик-танловида ҳам ғолиб чиқиб, Президент совғаси — “Spark” автомобили соҳиби бўлган эди.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг