Яйловларни баҳолаш бўйича рақамли маълумотлар базаси яратилди
Қорақалпоғистон Республикаси яйловларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун янги, ноёб рақамли маълумотлар базаси ишга туширилди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти Геоботаника лабораторияси олимлари томонидан давлат дастури доирасида яратилган ушбу рақамли маълумотлар базаси Қорақалпоғистоннинг 93 фоиз яйлов ҳудудини қамраб олиб, 168 та яйлов хилини 21 та мезон асосида баҳолаш имконини беради.
Яйловлар ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар қурғоқчил ерларда чорва молларини соғлом ва самарали боқишни таъминлашга хизмат қилади. Бу база эса яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни сақлашга қаратилган.
Қорақалпоғистон яйловларининг янги рақамли маълумотлар базаси республика яйлов экотизимларининг иқтисодий, экологик ва зоотехникавий аҳамиятини замонавий баҳолаш, улардан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим қадамдир.
Диёра ЮСУПАЛИЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг