Хонадонда сақланаётган салютлар фош этилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи фуқаро яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 30 млн. сўмлик 6 турдаги жами 330 дона пиротехника воситалари “ЯМА” сифатида ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг