Xiaomi ўз смартфонларида Google хизматлари ўрнатилишини тақиқлади
Хитой корпорацияси вакиллари Google дастурларини смартфонларга ўрнатиш имконсизлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
«Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки Хитойдаги аксарият қурилмалар Google Media Services (GMS) ни қўллаб-қувватламайди, чунки компания хизматлари мамлакатда тақиқланган», деб таъкидлаган нашр муаллифлари.
Компания Google хизматларини ўрнатиб бўлмайдиган қурилмалар рўйхатини ошкор қилмади. Бироқ, баъзи фойдаланувчилар бундай моделларга Redmi K30 Ultra ва Redmi 10X 5G киради, деб хабар беришди. Чекловлар Хитойга сотиладиган қурилмаларга нисбатан қўлланилади ва бошқа минтақалардаги фойдаланувчилар ўз қурилмаларига Google хизматларини ўрнатишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг