«WhatsApp»нинг 487 миллион фойдаланувчилари маълумотлари ошкор этилди
Фото: Архив сурат
Дунё бўйича «WhatsApp» мессенжерининг 487 миллион фойдаланувчилари маълумотлари интернет форумларнинг бирида сотувга қўйилди.
«CyberNews.com» онлайн нашри томонидан маълумотлар текширилган. Натижада, барча рақамлар ҳақиқий фойдаланувчилар эканлиги ва 84 та давлат фуқароларининг телефон рақамлари мавжудлиги маълум қилинган.
«WhatsApp» мессенжерининг дунё бўйича 2 миллиарддан кўп фойдаланувчилари мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг