«Волжский – Тошкент» ва «Москва – Тошкент» йўналишида навбатдаги махсус поездлар қатнови амалга оширилади

23:10 17 Март 2021 Жамият
832 0

COVID-19 коронавирус пандемияси даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, «Волжский – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 483/484- сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да «Волжский станциясидан, шунингдек, 22 март куни «Москва – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28 да «Казанская» темир йўл вокзалидан жўнайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер