"Volkswagen“ ва ”BMW" эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабабли Европадаги заводлари ишини тўхтатди

18:35 16 Март 2022 Дунё
1020 0

Иллюстратив фото

Европада автомобилсозлик компаниялар айрим заводларининг ишини вақтинча тўхтатишга қарор қилган. Бу ҳақда "Financial Times" нашри хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, бу қарор Украинадан олиб келинадиган қисмларнинг етишмаслиги билан боғлиқ. Яъни, автомобилсозлик учун зарур бўладиган электр кабеллар импорти умумий ҳажмининг қарийб бешдан бир қисми мазкур давлатдан етказиб берилган.

Хусусан, Германиянинг "Volkswagen“ ва ”BMW“ Россиянинг Украинага бошлаган «махсус ҳарбий амалиёти»дан кейин мазкур давлатдаги электр кабеллар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ёпилиши натижасида Европа бўйлаб заводларини ишини тўхтатишга мажбур бўлган. Бундан ташқари, компаниялар логистикани ташкил этишда ҳам жиддий қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Баъзи етказиб берувчилар ўз ишларини давом эттиришга муваффақ бўлмоқда. "Volkswagen" компанияси эса бош директор Херберт Дисснинг таъкидлашича, муаммони ҳал қилишнинг муқобил йўлларини ўрганишни бошлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер