Водийдаги метан «заправка»лар эртадан узлуксиз ишлайди
Фарғона водийси вилоятларидаги метан «заправка»лар эртага, 19 мартдан бошлаб узлуксиз ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, водийдаги метан «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда ва эртадан узлуксиз ишлай бошлайди. Республиканинг бошқа ҳудудларидаги шохобчалар ҳозирда узлуксиз фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайгани сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг