Владимир Путин Украинадаги можарога барҳам беришга қодир — АҚШ Давлат котиби
Фото: AP
Америка томони Россия билан музокаралар столига ўтиришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтди.
Унга кўра, президент Владимир Путин Украинадаги можарога барҳам беришга қодир. Блинкеннинг қайд этишича, вазият халқаро ҳамжамият тамойиллар ва БМТ Низоми асосида муҳокама қилиниши керак.
«Умид қиламанки, жаноб Путин буни тушуниб, халқаро ҳамжамият ва БМТ Низоми асосидаги асосий тамойилларга мувофиқ самимий музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдиради», — деди Блинкен.
АҚШ Давлат котибининг қўшимча қилишича, гап учта тамойил ҳақида кетмоқда: суверенитет, ҳудудий яхлитлик, мустақиллик. Унинг сўзларига кўра, агар улар тасдиқланса, музокаралар якунлари бўйича резолюция қабул қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг