Владимир Норов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси Нобухико Сасаки билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси Нобухико Сасаки билан учрашди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги инвестиция ва савдо алоқалари, металлургия, кимё ва тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
JETRO раиси Ўзбекистоннинг Япония бозорига экспортини ошириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва инсон капиталини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Икки мамлакат таълим ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Владимир Норов Япония ишбилармон доиралари вакилларини Ўзбекистонда ўтказиладиган иқтисодий тадбирларда, хусусан, иккинчи Тошкент инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг