Владимир Норов ва Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабаҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди

08:16 08 Сентябр 2022 Сиёсат
583 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 7 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрида «Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши — Марказий Осиё» Стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабаҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Шерикликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш орқали алоқалар узоқ муддатли ва тизимли хусусият касб этиши эътироф этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида савдо ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Ўзаро муносабатларни янада юқори ривожланиш даражасига олиб чиқиш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер