Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда Япония Бош вазири Фумио Кишида билан учрашди

18:08 24 Декабрь 2022 Сиёсат
712 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 23 декабрь куни «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти йиғилишида иштирок этиш учун Токиога ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда Япония Бош вазири Фумио Кишида билан учрашди.

Тадбирда минтақамиз мамлакатлари билан Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Япония Бош вазирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

В.Норов Япония билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва ташқи иқтисодий устувор йўналишларидан эканини таъкидлади. Мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 30 йилдан зиёд даврида юқори даражадаги ишонч ва чинакам стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилган.

Япония ҳукуматининг Оролбўйида экологик вазият ва аҳоли турмушини яхшилашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Япония Бош вазири Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришларни юксак баҳолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер