«Вино-водка»да 316,4 млн сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди

12:38 14 Апрель 2025 Жамият
249 0

Иллюстратив фото

Оҳангаронда катта миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган спиртли ичимликлар дўкони аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Б.С.» МЧЖ раҳбари Х.Х. 4-кичик туман ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўконида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 316,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер