Вино экспорти қарийб 5 бараварга ошди
2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 7 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган вино экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млн АҚШ долларига ёки 4,7 баробарга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган винонинг энг кўп ҳажми Афғонистон (949,2 минг), Россия (432,9 минг), Литва (159,3 минг) ва 36,3 минг АҚШ доллари билан Хитой ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон бу йил Афғонистон, Литва, Корея ва Эстонияга биринчи бор вино экспорт қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг