Веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури кенгайди

10:33 02 Ноябрь 2020 Ҳужжатлар
827 0

“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:

• устав фонди;
• давлат улуши;
• ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
• ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
• иш ўринлари сони;
• корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади.

Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:

бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
ташқи қарздорлик;
маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер