Вазият тобора мураккаблашмоқда — ССВ

10:20 09 Январь 2022 Жамият
1359 0

Кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди.

ССВ хабарига кўра, 2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер