Вазият ўнгланмаса, Қозоғистон ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқарилиши мумкин
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукуматга коронавирус билан боғлиқ вазиятни тўғрилаш учун икки ҳафта муддат берди. Бу ҳақда Спутник хабар қилди.
«Агар вазият ўзгармаса, у ҳолда ҳукуматни истеъфога чиқариш масаласи кўрилади», — деди у.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу мамлакатда 54 мингдан ортиқ инсон COVID-19га чалинган.
Июнь ойида инфекциянинг авж олиши оқибатида Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизими оғир аҳволга дуч келди. Шифохоналарда жой, аптекаларда дорилар қолмади. Кўплаб қозоғистонликлар уйларида даволанишга мажбур бўлди.
Шунинг учун Қозоғистон бу борада хориждан, хусусан Россиядан ёрдам сўради. 6 июль куни Нур-Султон ва Олмаотага россиялик шифокорлар етиб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг