Вазирлик ва Миллий гвардия ҳамкорлигида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди

16:49 08 Февраль 2024 Сиёсат
201 0

Жорий йилнинг 5 февраль куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда мактаб ўқувчиларининг таълим-тарбия масалаларини узвий ташкил этиш бўйича масъул вазирлик ва ташкилотлар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Шу мақсадда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова, Миллий гвардия қўмондони, генерал майор Рустам Джураев иштирокида мазкур тизим ходимларидан иборат Ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда келтирилган вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, ўқувчилар таълим-тарбиясини узвий ташкил этишда ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер