Бош вазир ва унинг ўринбосарлари қайси ОТМларни битирган?

15:23 02 Июль 2020 Жамият
9522 0

Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлаган? Ушбу саволга “Yuksalish” умуммиллий ҳаракати жавоб излади.

Маълум қилинишича, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер