Ватандошлар учун Ўзбекистонда ишлаши учун лицензия талаби бекор қилинади — Шавкат Мирзиёев

14:29 23 Июнь 2023 Сиёсат
848 0

Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди.

“Мамлакатимизда ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ватандошларимиз учун:

— кириш визалари муддати 1 йилдан 3 йилга узайтирилади, давлат божлари 3 карра пасайтирилади (ҳозирда – 250 долларгача);
— Ўзбекистонда ишлаши учун лицензия талаби бекор қилинади, барча ҳуқуқлардан фойдаланиш имконияти яратилади;
— Ўзбекистонда доимий яшаш тартиби соддалаштирилади;
— мамлакатимизда уй-жой ва кўчмас мулк сотиб олиш, таълим, тиббиёт ва бошқа давлат хизматларидан тенг ҳуқуқлилик асосида фойдаланиш имконини берадиган “Ватандош гувоҳномаси” жорий қилинади”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер