Ватан ҳимояси — шарафли бурч

17:04 18 Март 2022 Жамият
1290 0

Фото: Халқ сўзи

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилояти шаҳар ва туманларидаги мудофаа ишлари бўлимлари томонидан чақирилувчилар тантанали равишда муддатли ҳарбий хизматга кузатилмоқда.

— Президентимизнинг жорий йил 22 февраль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарори асосида вилоятда март-апрель ойларида ҳарбий хизматга кузатиш тадбирлари ўтказилади, — дейди Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Неъматилла Ғафуров. — Шу мақсадда шаҳар-туман мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий ва ҳудудий-тиббий комиссиялари, мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги раҳбарият кенгаши ҳамда ҳарбий-тиббий комиссияларида Қуролли Кучлар сафини соғлом, жисмонан бақувват, билимли ва ватанпарвар чақирилувчилар билан бутлаш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Ҳарбий хизматга чақирилувчилар шаҳар-туман мудофаа ишлари бўлимида маҳалла фаоллари, ота-оналар, ёшлар, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик олдида йигитлик ваъдасини бериш маросимлари ташкил этилмоқда.

— Бугун набирам Абдулазиз Қодировни Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ учун жўнатдик, — дейди Фарғона шаҳрида яшовчи Фаридахон Рўзиматова. — У болалигидан ҳарбий бўлишни орзу қилади. Ҳарбий хизмат давомида янада чиниқиб, ҳар томонлама камолга етишига ва орзулари ушалишига ишонаман.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер